Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уйларингизда ўша етти кун давомида асло хамиртуруш бўлмасин. Кимки хамиртуруш қўшилган нон тановул қилса, у асли Исроил наслиданми, мусофирми, барибир, Исроил халқининг жамоасидан йўқ қилинади. Шундан сўнг Мусо халққа деди: “Бугун Абиб ойида сизлар Миср юртидан чиқиб кетяпсизлар. Хамиртуруш қўшилган нонни еманглар. Бу кунни асло эсларингиздан чиқарманглар. Зеро, Эгамиз Ўз қудрати билан сизларни Мисрдаги қулликдан олиб чиқди. етти кун хамиртурушсиз нон енглар. Еттинчи куни Эгамизга атаб байрам қилинглар. Шу пайтларда уйингизда ёки юртингизнинг бирон жойида хамиртурушли нон ёки хамиртуруш бўлмасин. Абиб ойининг белгиланган вақтида хамиртурушсиз нон байрамини нишонланглар. Сизлар ўша ойда Мисрдан чиққансизлар. Мен сизларга амр этганимдай, етти кун хамиртурушсиз нон енглар. Ҳар ким Менинг ҳузуримга муносиб назрлар олиб келиши лозим. Хамиртурушсиз нон байрамини ҳар йили нишонланглар. Мен сизларга амр этганимдай, Абиб ойининг белгиланган вақтида етти кун хамиртурушсиз нон енглар, чунки сизлар Абиб ойида Мисрдан чиққансизлар. Биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни кечқурун Эгамизга бағишланган Фисиҳ зиёфатини нишонланглар. Ўша ойнинг ўн бешинчи куни эса Эгамизга атаб хамиртурушсиз нон байрамини қилинглар. Етти кун давомида хамиртурушсиз нонлар енглар. Лекин биронта одам пок бўлиб, сафарда бўлмаса ва шунга қарамай, Фисиҳ зиёфатини нишонлашдан бош тортса, белгиланган вақтда Эгамизга бағишлаб қурбонлик қилмагани учун Исроил халқи орасидан йўқ қилинсин. Шундай қилиб, у ўз гуноҳи учун жазосини тортади. Ўн бешинчи куни эса етти кунлик байрам бошланади, сизлар етти кун давомида хамиртурушсиз нон ейишларингиз лозим. Қурбонлик гўштига хамиртурушли нон қўшиб еманглар. Сизлар Мисрдан шошилинч чиқиб кетганингизда хамиртурушсиз нон еган эдингизлар, шунинг учун етти кун давомида хамиртурушсиз нон енглар. Бу нонни машаққатли кунларда ейиладиган нон деб аташади. Ўша нонни енглар, шунда Мисрдан чиққан кунингизни бир умр ёдингизда тутасизлар. Кейинги олти кун давомида хамиртурушсиз нон енглар. Еттинчи кун Эгангиз Худога бағишланган муқаддас йиғин бўлади. Шу куни ҳеч қандай иш қилманглар. Орангиздан эски хамиртурушни чиқариб ташланглар, шу тариқа янги хамирдай бўлинглар. Сизлар аслида хамиртурушсиз хамирдайсизлар–ку! Чунки Масиҳ Ўз жонини фидо қилиб, бизнинг Фисиҳ қурбонлигимиз бўлди! Шунинг учун Фисиҳ байрамини нишонлагандай, янги ҳаётимизни нишонлаб яшайлик! Ёмонлик ва бузуқлик тимсоли бўлган хамиртурушга ҳаётимиздан ўрин бермай, софлик ва ҳақиқат билан кун кечирайлик.
Выбор основного перевода