Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ижозат бер, ўғлим бориб, Менга сажда қилсин, деб сенга айтган эдим. Аммо сен унга кетишга ижозат бермадинг. Шунинг учун энди сенинг тўнғич ўғлингни нобуд қиламан.” Эртаси куни Эгамиз айтганларини қилди: Мисрликларнинг чорваси қирилиб кетди. Исроил халқининг чорвасидан эса бирортасини ҳам нобуд қилмади. Шунда Мусо фиръавнга деди: — Эгамиз шундай айтмоқда: “Тун ярмида Миср бўйлаб юраман. Шунда Мисрдаги ҳамма тўнғич ўғиллар — тахтда ўтирган фиръавннинг тўнғичидан тортиб, қўл тегирмонида ўтириб ишлаётган чўри хотиннинг тўнғич ўғлигача нобуд бўлади. Ҳатто чорванинг биринчи эркак боласигача нобуд бўлади. Шу вақтда Мисрликлар Эгамиз нобуд қилган ҳамма тўнғич ўғилларини дафн қилаётган эдилар. Эгамиз шу йўсинда Миср худоларини маҳкум этган эди. Мисрнинг ҳамма тўнғич ўғилларини нобуд қилди, Ҳа, Хом авлодининг фахри, Қут–барака тимсолини йўқ қилди. Мисрдаги жамики тўнғич ўғилларни Эгамиз нобуд қилди, Ҳа, уларнинг фахри, қут–барака тимсолини йўқ қилди. Фосиқнинг тарафини олиш, ҳукмда солиҳни айблаш яхши эмас. Бойнинг бойлиги қалъасидир, унинг назарида шаҳарнинг баланд девори кабидир.
Выбор основного перевода