Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳар йили байрам кунлари давомида нима учун байрамни нишонлаётганингизни болаларингизга тушунтиришингиз лозим. Уларга: — Мисрдан чиқаётганимизда, Эгамиз бизга кўрсатган чексиз муруввати учун байрамни нишонлаяпмиз, — деб айтинг. Келажакда фарзандларингиз сиздан: — Бу удумнинг маъноси нима? — деб сўрашганда шундай жавоб беринглар: — Эгамиз бизни Мисрдаги қулликдан қудратли қўли билан олиб чиққан. Фиръавн ўжарлик қилиб, кетишимиз учун бизга ижозат бермаганда, Эгамиз Миср юртидаги ҳамма тўнғичларни — одамларнинг тўнғичидан тортиб, ҳайвонларнинг биринчи эркак боласигача ўлдирган. Мана шунинг учун ҳам ҳайвонларнинг биринчи эркак боласини Эгамизга қурбонлик қиламиз. Тўнғич ўғилларимизни эса қайтариб сотиб оламиз. Келажакда фарзандларингиз сизлардан: “Эгамиз Худо сизларга берган қонун–қоидалар, фармон ва шартларнинг маъноси нима?” деб сўрайди. Бу тошлар сизларга эсдалик бўлиб хизмат қилади. Вақти келиб, фарзандларингиз сизлардан: «Бу тошлар нимани билдиради?» деб сўраганда, Токи келажак насллар буларни билсин, Билсин ҳатто туғилмаган болалар, Ўз навбатида болаларига айтсин улар.
Выбор основного перевода