Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Вақти келиб, Ёқуб насли илдиз отади, Исроил куртак отиб, гуллайди, Ер юзини мевалари билан тўлдиради. Халқим яшайди сокин жойларда, Бехавотир уйларда, хотиржам масканларда. Мен сизларга яширин жойда, Зимзиё юртда гапирмадим. Мен Ёқуб наслига: «Бўш жойлардан Мени қидиринг!» деб айтмадим. Мен Эгангизман. Ҳақиқатни айтаман, Тўғрисини эълон қиламан. Аммо бутун Исроил насли Мен — Эгаси туфайли нажот топади. Улар мақтовга сазовор бўлади.” Эгамиз шундай айтмоқда: “Мурувват пайти келганда, Мен сенга жавоб бердим, Нажот куни келганда, Мен сенга ёрдам бердим. Ўзим сени ҳимоя қиламан, Халқим билан тузган аҳдимни Сен орқали амалга ошираман. Токи юрт қайта тиклансин, Ташландиқ мулклар тақсимлансин. Ёрдам сўраб, фарёд қилганингизда Атрофингиздаги бутлар сизларни қутқарсин! Уларнинг ҳаммасини шамол супуриб кетади, Шабада уларни учириб кетади. Мендан паноҳ топганлар эса юртни мулк қилиб олади, Улар Менинг муқаддас тоғимга эгалик қилади.”
Выбор основного перевода