Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин Ёшуа ва бутун Исроил халқи Зерах ўғли Охунни ўғирланган кумуш, тўн, тилла бўлаги ҳамда ўғил–қизлари, мол–қўйлари, эшаклари, чодирию бор нарсаси билан бирга Охор сойлигига олиб боришди. Кейин уларнинг устига катта бир тош уюмини тўплади, тошлар бугунгача ўша ердадир. Шунинг учун ушбу ер ўша пайтдан бери Охор сойлиги деб аталади. Шундан кейин Эгамиз ғазабидан тушди. Ҳамма ёқда гул–чечаклар очилади, Чўл шодланиб, қувончдан ҳайқиради. Лубноннинг чиройи, Кармил тоғининг, Шарон текислигининг улуғворлиги Унга берилади. Улар Эгамизнинг шуҳратини, Худойимизнинг улуғворлигини кўради. Юрт аза тутди, азоб чекди. Лубнон ўрмонлари иснодга қолиб, қуриб қолди. Шарон текислиги саҳрога ўхшаб қолди, Башан, Кармил тоғидаги дарахтларнинг япроқлари қолмади. Эгам айтар: “Эй нажотга умид боғлаганлар, Мен, Эгангизга интилаётганлар, Менга қулоқ солинг! Қаердан келиб чиққанингизга эътибор беринг: Қоянгизга қаранг, сиз ундан кесиб олингансиз, Конингизга қаранг, сиз ундан қазиб олингансиз. Ўша ерда узумзорларини қайтариб бераман, Охор сойлигини умид эшиги қиламан. Ўша ерда у Менга эргашади, Ёшлигида, Мисрдан чиққан чоғида эргашгандай ортимдан юради.”
Выбор основного перевода