Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳа, У ўлимни бутунлай ютиб юборади. Эгам Худо ҳамманинг кўз ёшларини артиб қўяди, Бутун ер юзида Ўз халқининг уятини олиб ташлайди. Ҳа, Эгам шундай деб айтган! Эгамиз қутқарганлар қайтиб келади, Улар қўшиқ айтиб, Қуддусга киради. Бошларида абадий шодлик тожи бўлади, Шод–хуррамлик уларни қамраб олади, Қайғу, ғамлар йўқ бўлиб кетади. “Қуддусда нола қилаётганларга тасалли берсин, Уларга кул ўрнига зеб–зийнат, Аза ўрнига шодлик мойи, Маъюс руҳ ўрнига мадҳия берсин” деб, Эгам мени юборди. Энди уларни “Эгамиз Ўз шуҳрати учун эккан кўчатлар, Солиҳлик эманлари” деб аташади. Йигит қиз билан турмуш қургандай, Ўғилларингиз юртингизга боғланиб, Унга эгалик қилади. Куёв келин билан қандай шод бўлса, Худойингиз сиз билан шундай севинади. Зотан, тахт олдида турган Қўзининг Ўзи уларга чўпонлик қилади. Уларни ҳаётбахш сув булоқларига олиб боради. Худо уларнинг кўзидаги ҳар бир томчи ёшни артиб қўяди. Худо уларнинг кўзидаги ҳар бир томчи ёшни артиб қўяди. Энди ўлим мавжуд бўлмайди, Ҳеч ким қайғурмайди, йиғламайди, азоб чекмайди. Зеро, аввалгилар ўтиб кетди.”
Выбор основного перевода