Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгангиз Худодан қўрқинглар. Фақат Унга хизмат қилинглар. Ёлғиз Унинг номи билан қасам ичинглар. У суянган Қоям, Унинг ишлари комил, Ҳамма йўллари адолатлидир. Худо садоқатлидир, Унда ёлғон йўқ, У ҳақ ва одилдир. Ҳаётимни Сенга топшираман, эй Эгам, Мени қутқарасан, эй содиқ Худо. Шоҳнинг номи мангу яшасин, Унинг донғи қуёш тургунча бор бўлсин, Барча халқлар у орқали барака топсин, Халқлар уни, бахтиёр, деб айтсин. Ўтмишдагиларни ёдга олманг, Қадимгиларни ўйлайверманг. Ўзим ҳақим онт ичдим, Оғзимдан тўғри сўз чиқди, беҳуда кетмас: Менинг олдимда ҳар бир одам тиз чўкади, Ҳар бир тил Менга садоқат қасамини ичади. Қани энди, ҳақиқат, адолат ва тўғрилик ила «Эгамиз шоҳид!» дея қасам ичсанг. Шунда халқлар Мен орқали барака топади, Улар Мен билан фахрланади.” Илгари бу халқлар Исроил халқига Баал номи билан қасам ичишни ўргатган эдилар. Агар энди улар халқим Исроилнинг йўлини астойдил ўргансалар, «Эгамиз шоҳид» дея Менинг номим билан қасам ичсалар, халқим орасида ўрнашиб оладилар. Ёқуб насли Қуддус қирларида қувонч ила ашула айтади, Эгамиз берган баракадан қувонади. Буғдой, шароб ва зайтун мойи туфайли, Сурувдаги қўзилару подалардаги бузоқлар туфайли Уларнинг юзидан нур сочилади. Улар суғорилган боққа ўхшайдиган бўлади, Бутунлай қайғуни унутиб юборишади.
Выбор основного перевода