Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз қутқарганлар қайтиб келади, Улар қўшиқ айтиб, Қуддусга киради. Бошларида абадий шодлик тожи бўлади, Шод–хуррамлик уларни қамраб олади, Қайғу, ғамлар йўқ бўлиб кетади. Мана, Мен, Эгангиз, Қуддусга тасалли бераман, Унинг барча вайроналарига тасалли бераман. Унинг саҳросини Адан боғига айлантираман, Унинг чўлини Менинг боғимдай қиламан. У ерда шодлик, севинч бўлади, Шукроналик ва қўшиқ садолари янграйди. Боғларда шодлик, Хурсандчилик энди бўлмас, Узумзорларда қўшиқ айтилмас, Шодлик қийқириқлари кўтарилмас. Узум сиқиш чуқурларида Ишлайдиган ҳеч ким қолмас. Шодлик қийқириқларини Худо бостирди. Эгамиз шундай демоқда: “Ёқуб насли учун севинч ила қўшиқ айтинг, Ҳа, халқлар сардори учун Худони мадҳ қилинг. Худога ҳамду санолар ўқинг, Унга ёлвориб айтинг: «Эй Эгамиз, Ўз халқингни халос қилгин! Исроилнинг омон қолганларини қутқаргин!» Эгамиз шундай демоқда: “Қизлар хурсанд бўлиб, рақсга тушадилар, Эркакларнинг ёшу қариси шод бўлади. Мен уларнинг қайғусини қувончга айлантираман, Ҳасрат ўрнига таскин ва шодлик бераман. Руҳонийларни аъло сифатли овқатлар билан тўйғизаман, Халқимни баракалардан баҳраманд қиламан.”
Выбор основного перевода