Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Эгам, қашшоқлар еб тўядилар, Сенга юз бурганлар Сени мадҳ қиладилар, Улар дунё тургунча турсинлар! Агар Менга итоат этсангиз чин кўнгилдан, Ейсиз, албатта заминнинг сара ҳосилидан. Шу боис, халқим Мени билмагани туфайли сургунга кетди. Амалдорлари очликдан ўлиб кетди, Кўплари ташналикдан ўртаниб ёнди. Сизларни нотўғри йўлга бошлаган ўша халқлар бу юрт бўйлаб ўтади, улар оч, изтиробда. Оч қолиб, ғазабланиб, шоҳини ва худоларини лаънатлайди. Юқорига қарайди, Қашшоқлару муҳтожлар сув излар, Аммо сув йўқ. Оғизлари чанқоқдан қуриб кетган. Мен, Эгангиз, уларга жавоб бераман, Мен, Исроил халқининг Худоси, уларни тарк этмайман. Яланғоч тепаликлардан дарёлар ўтказаман, Водийлар ўртасида булоқлар очаман. Саҳроларни сув тўла ҳовузларга айлантираман, Қақраган ерда булоқлар очаман. Эгам айтар: “Эй ташна бўлганлар! Ҳаммангиз сувга келинглар! Эй пулсизлар, келинг, сотиб олиб, енглар! Келинг, шаробу сут сотиб олинг пулсиз, текинга! Эй Эгамизнинг каломини эшитиб, титрайдиганлар, Унинг сўзларига қулоқ тутинглар: “Қардошларингиз сиздан нафратланади, Менинг номимни деб улар сизни ҳайдаган. Сизларни мазах қилиб, шундай деган эди: «Қани, Эгангиз улуғворлигини кўрсатиб, Сизларни қутқарсин. Хурсанд бўлганингизни кўрайлик–чи!» Энди ўшалар шарманда бўлади.” Буларни кўриб, қалбингиз шодликка тўлади, Танангиз янги майса каби, ҳаёт билан тўлиқ бўлади. Эгамиз Ўз қулларига қудратини, Душманларига эса ғазабини кўрсатади. Эй қорни тўқлар, ҳолингизга вой! Сизлар оч қоласизлар. Эй кулаётганлар, ҳолингизга вой! Сизлар аза тутиб, фарёд қиласизлар.
Выбор основного перевода