Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бир қиз билан унаштириласиз, аммо у билан бошқаси ётади. Уй қурасиз–у, уйингизда яшамайсиз, узумзор экасиз–у, мевасидан емайсиз. уларга шундай деди: — Бугун мен сизларни огоҳлантириб, айтган сўзларнинг ҳаммасини юрагингизда сақланг. Болаларингизга ҳам буюринг, мана шу қонуннинг сўзларини битта қолдирмай бажаришсин. Бу шунчаки қуруқ сўзлар эмас, балки сизларнинг ҳаётингиздир. Мана шу сўзлар туфайли сизлар мулк қилиб оладиган Иорданнинг нариги томонидаги юртда узоқ яшайсизлар. Ундай инсонлар оқар сув бўйига ўтқазилган Дарахтларга ўхшайди. Улар ўз мавсумида мевасини беради, Барглари асло қуримайди. Улар неки қилса, муваффақиятга эришади. Солиҳлар пальма дарахтидай гуллаб–яшнайди, Лубнондаги садр дарахтидай юксалади. Улар Эгамизнинг уйига ўтқазилган, Худойимизнинг ҳовлисида улар яшнайди. Кексаликда ҳам ҳамон ҳосил беради, Ям–яшил, навқирон бўлиб тураверади. Эгамиз ўнг қўлини кўтариб, Ўз қудрати билан онт ичди: “Ҳеч қачон душманларингизга Донингизни емиш қилиб бермайман. Меҳнатингиз сингган шаробни Бегоналар ичмайди. Ҳа, дон йиққанларнинг ўзи дон ейди–да, Мен, Эгасига ҳамду сано айтади. Узумни йиғиб–терганлар Шаробни муқаддас ҳовлимда ичади.”
Выбор основного перевода