Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил халқи олдида бораётган Худонинг фариштаси жойини ўзгартириб, уларнинг орқасига ўтди. Исроил халқининг олдидаги булут устуни ҳам жойини ўзгартирди. Булут устуни орқага ўтиб, Ҳаётинг кундузги нурдай ёруғ бўлади, Ҳар қандай зулмат тонгдай бўлиб қолади. Солиҳлигингни У тонг каби порлатади, Ҳақлигингни кундузги қуёш каби қилади. Ой қуёшга ўхшаб нур сочади. Қуёш эса етти баробар кўпроқ нур беради, етти кунлик ёруғлигини сочади. Эгам Ўз халқининг яраларини боғлаб, Ўзи келтирган жароҳатларга шифо берган кун шундай бўлади. Мана, сиз шошилмай йўлга чиқасиз, Қочишингизга асло ҳожат қолмайди. Ахир, Эгамиз олдингизда бормоқда, Исроил халқининг Худоси ортингиздан Сизни қўриқламоқда. Очлар учун жон куйдирганингизда, Мазлумларнинг жонига оро кирганингизда, Нурингиз зулматда ҳам порлайди, Энг қоронғи даврингиз ёп–ёруғ кундуздай бўлади. Қуддус ҳақи, мен сукут сақламайман, Сион ҳақи, мен жим турмайман. Унинг зафари тонг каби нур сочмагунча, Унинг нажоти машъала каби ёнмагунча, Мен асло жим турмайман. Душманлар сени «Ташлаб кетилган» деб аташса ҳам, «Ҳеч кимнинг Қуддус билан иши йўқ», деб айтишса ҳам, Мен сени соғайтираман, Ярангга шифо бераман.” Эгамизнинг каломи шудир.
Выбор основного перевода