Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мактуб қуйидаги мазмунда битилган эди: “Рўза эълон қилинглар. Халқни тўплаб, Навўтни тўрга — ҳаммага кўринадиган жойга ўтқазиб қўйинглар. Аввал рўза эълон қилдилар. Кейин халқни тўплаб, Навўтга тўрдан жой бердилар. Иккита ярамас одам келиб, Навўтнинг рўпарасига ўтирди. Улар халқнинг олдида: “Навўт Худони ва шоҳни ҳақорат қилди”, деб Навўтга айб қўйишди. Шундан сўнг Навўтни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб, тошбўрон қилиб ўлдирдилар. Ахир, ўз айбларингиз сизни Худойингиздан айирди, Гуноҳларингиз туфайли У сиздан юз ўгирди, Ибодатларингизга қулоқ солмайди. Лекин сиз душманларингизни севинг, уларга яхшилик қилинг, қайтариб беришини ўйламай, қарз беринг. Шунда буюк мукофот олиб, Худойи Таолонинг фарзандлари бўласизлар. Ахир, Унинг Ўзи ҳам ношукурларга ва фосиқларга меҳрибон–ку!
Выбор основного перевода