Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мана, менинг яқинларим, одамларим, ҳатто ўзим ҳам яҳудий биродарларимизга қарзга пул ва буғдой бериб турибмиз. Келинглар, энди уларнинг гаровга қўйилган нарсаларини тортиб олмайлик! Сизлар улардан тортиб олган далаларни, узумзорларни, зайтунзорларни, уйларни, фоиз қилиб олган пулларни, донни, шаробни, зайтун мойини ҳозироқ ўзларига қайтариб беринглар.” Йўлбошчилар ва амалдорлар шундай дедилар: “Айтганларингизни қиламиз. Биз уларнинг ҳамма нарсасини қайтариб берамиз, улардан энди ҳеч нарса талаб қилмаймиз.” Мен руҳонийларни чақирдим, берган ваъдаларини бажаришлари учун йўлбошчилар ва амалдорларга қасам ичирдим. эй Довуд сулоласи! Эгамиз шундай демоқда: Ҳар куни эрталабдан адолат қилинглар, Жабрдийдаларни зўравонлар қўлидан қутқаринглар. Акс ҳолда, қилган ёвузликларингиз туфайли Менинг ғазабим аланга олади, Бу ғазабимни сўндиришга ҳеч кимнинг қурби етмайди. Зидқиё қилган аҳдга кўра, ҳамма иброний қулларга ва чўриларга озодлик берилиши лозим эди. Яҳудий биродарларни қулликда тутиш ман этилган эди.
Выбор основного перевода