Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Орадан бир оз вақт ўтгач, баъзи эркагу аёллар ўз яҳудий биродарларидан қаттиқ нолий бошлашди. Улардан баъзилари шундай деб айтишарди: “Биз кўпчиликмиз, бола–чақамиз кўп. Бизга буғдой керак, бўлмаса очликдан ўлиб қоламиз.” Бошқа баъзи бирлари эса шундай деб айтишарди: “Очарчилик пайтида донимиз бўлсин деб, далаларимизни, узумзорларимизни, уйларимизни гаровга беряпмиз.” Яна бировлари шундай деб нолишарди: “Далаларимиз ва узумзорларимиз солиғини шоҳга тўлаш учун пулни қарзга оляпмиз. Яҳудий биродарларимиздан бизнинг кам жойимиз йўқ! Уларнинг болалари бизнинг болаларимиздан ортиқ эмас. Лекин ўғил–қизларимизни қул, чўри қилиб сотишга мажбур бўляпмиз. Ҳа, қизларимиздан баъзилари чўри қилиб сотилди ҳам. Бу хусусда бирор нарса қилишга ожизмиз. Ахир, далаларимиз, узумзорларимиз энди бошқаларнинг қўлида.” Уларнинг дод–фарёдларини, шикоятларини эшитиб, қаттиқ ғазабландим. Бу тўғрида мулоҳаза қилиб, йўлбошчилар билан амалдорларни койидим: “Сизлар ҳали биродарларингизнинг гаровга қўйган мулкларини тортиб оляпсизларми?!” Сўнгра катта бир йиғин чақиртириб, йўлбошчиларга танбеҳ бердим: “Бутпараст халқларга қул ва чўри қилиб сотилган яҳудий биродарларимизни имконимиз борича қайтариб сотиб олдик. Энди эса биродарларингизнинг қулликка сотилишига ўзларингиз сабабчи бўляпсизлар. Уларни биз яна қайтариб сотиб олишимиз керакми?!” Йўлбошчилар ва амалдорлар сукут сақлаб, миқ этмай туравердилар. Мен гапимни давом эттирдим: “Бу ишингиз яхши эмас. Душманлик қилаётган халқларга масхара бўлмаслигингиз учун Худойимиздан қўрқиб юришларингиз керак эмасми?! Мана, менинг яқинларим, одамларим, ҳатто ўзим ҳам яҳудий биродарларимизга қарзга пул ва буғдой бериб турибмиз. Келинглар, энди уларнинг гаровга қўйилган нарсаларини тортиб олмайлик! Сизлар улардан тортиб олган далаларни, узумзорларни, зайтунзорларни, уйларни, фоиз қилиб олган пулларни, донни, шаробни, зайтун мойини ҳозироқ ўзларига қайтариб беринглар.” Йўлбошчилар ва амалдорлар шундай дедилар: “Айтганларингизни қиламиз. Биз уларнинг ҳамма нарсасини қайтариб берамиз, улардан энди ҳеч нарса талаб қилмаймиз.” Мен руҳонийларни чақирдим, берган ваъдаларини бажаришлари учун йўлбошчилар ва амалдорларга қасам ичирдим. Ўша куни Сарвари Олам — Раббий: “Йиғланг, аза тутинг”, деб айтди. “Сочларингизни қириб, қанорга ўранинг”, деди У. Аммо буни қаранг! Шодлигу кайфу сафо! “Эрта–индин ўлиб кетамиз, Келинглар, еб–ичиб қолайлик”, деб Сизлар буқа, қўйлар сўйдингиз, Гўшт еб, майхўрлик қилдингиз. Сенга бронза ўрнига олтин, Темир ўрнига кумуш, Ёғоч ўрнига бронза, Тош ўрнига темир келтираман. Тинчлик сенинг ҳакаминг, Солиҳлик ҳукмдоринг бўлади. Сизлар айтасиз: “Худога хизмат қилиш беҳуда. Сарвари Оламнинг талабларини адо этишдан ҳеч фойда йўқ. Унинг ҳузурида азадор каби юришнинг нима кераги бор?! Рўза тутаётганингизда, иккиюзламачилар каби, қовоқ солиб юрманглар. Улар рўза тутаётганларини бошқаларга кўрсатиш учун ювиниб–таранмайдилар. Сизларга чинини айтайин: улар ўз мукофотларини олиб бўлганлар. Баъзи одамлар Исога дедилар: — Мана, Яҳёнинг шогирдлари фарзийларнинг шогирдлари каби, тез–тез рўза тутиб, ибодат қилишади. Сизнинг шогирдларингиз эса еб–ичиб юрибдилар! Мен ҳафтада икки марта рўза тутаман. Топганимнинг ўндан бирини ушр қилиб бераман.
Выбор основного перевода