Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша вақтда мен Шаббат кунлари узум эзаётган яҳудийларни кўрардим. Уюм–уюм дон, шароб, узум, анжир ва ҳар хил юкларни олиб келаётганларни кузатар эдим. Улар бу нарсаларни эшакларга юклаб, Шаббат куни Қуддусга олиб келишар эди. Улар ўз маҳсулотларини сотаётганларида, мен уларни огоҳлантириб, бундай ишларни Шаббат куни қилманглар, деб айтардим. Қуддусда яшаётган Тирликлар ҳам балиқ ва ҳар хил маҳсулотларни олиб келиб, ўшаларни Шаббат куни Яҳудо халқига Қуддусда сотаётган эдилар. Мен Яҳудо йўлбошчиларига танбеҳ бердим: “Бу қилаётганларингиз қабиҳлик–ку! Ахир, Шаббат кунини булғаяпсизлар! Худо бизни ва бу шаҳарни ота–боболаримизнинг худди шундай қабиҳлиги учун жазолаган эди–ку! Энди эса сизлар Шаббат кунини булғаб, халқимизнинг бошига Худонинг қаҳр–ғазабини янада кўпроқ олиб келяпсизлар.” Шунда мен буйруқ бердим: “Шаббатдан олдин оқшом тушиши биланоқ Қуддус дарвозалари ёпилсин, Шаббат тугамагунча очилмасин.” Шаббат куни бирортаси юк олиб чиқмаслиги учун дарвоза олдига одамларимдан баъзиларини ўтқазиб қўйдим. Шунда савдогарлар ва ҳар хил маҳсулотларни сотувчилар тунни бир–икки марта Қуддусдан ташқарида ўтказдилар. Мен уларни огоҳлантириб, шундай дедим: “Нега сизлар тунни девор ортида ўтказасизлар?! Агар яна шундай қилсангиз, сизларни қамайман.” Ўшандан кейин улар Шаббат куни келмай қўйдилар. Эй Эгам, Сенинг ҳовлингга кирмоқни Жоним истар, ҳатто орзиқар. Эй барҳаёт Худо! Қалбим, вужудим Севинч ила Сенга куйлар. Сенинг ҳовлиларингда ўтган бир кун Афзалдир бошқа ерда ўтган минг кундан. Фосиқларнинг чодирларида яшагандан кўра, Бўлсайдим, эй Худойим, Сенинг уйингда дарвозабон. Эгамиз шундай демоқда: “Сизларнинг фикрингиз Меники эмас, Менинг йўлларим сизларники эмас. Шаббат кунини таҳқирламай, Унга риоя қиладиган инсон бахтлидир! Ҳар қандай ёвузликдан қўлини тийиб, Барқарор бўлган инсон бахтлидир!” Зотан, Эгамиз ўша эркакларга шундай айтмоқда: “Шаббат кунига риоя қилинг. Мени мамнун қиладиганларни танланг. Менинг аҳдимга содиқ бўлинг. Итоатсизлик қилдик, Эгамизни алдадик, Худойимиздан юз ўгирдик, Зулм қўзғадик, хиёнат қилдик, Юракда ёлғон гаплар тўқиб гапирдик. Борди–ю, сизлар гапларимга қулоқ солсангизлар, Шаббат куни шаҳар дарвозаларидан юк ташимасангизлар, ўша муборак кунни муқаддас деб билиб, ҳеч қандай иш қилмасангизлар,
Выбор основного перевода