Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Нима кераги бор Менга?! Кўплаб қурбонлигингиз?! Тўйиб кетдим энди Куйдирилган қўчқорлар назридан, Бўрдоқи ёғларидан, — деб айтмоқда Эгамиз. — Менга хуш келмади буқаларнинг, Қўзилар ва эчкиларнинг қони. Эгамизнинг каломи шудир: “Қани, энди биргалашиб ўйлайлик: Гуноҳларингиз қизил рангга ўхшаса ҳам, Сизлар қордай оппоқ бўласиз. Гуноҳларингиз қирмизи рангга ўхшаса ҳам, Сизлар момиқдай оппоқ бўласиз. Ҳа, Раббий айтди: “Бу халқ фақат сўздагина Менга яқинлашади, Тилидагина Мени иззат қилади, Юраклари эса Мендан узоқдир. Улар инсон яратган қоидалари орқали Менга сажда қилишади. Қани, бирга даъволашайлик. Гапир! Айбсизлигингни исботла–чи! Ёдимга сол–чи! Эшитинг буни! Эй Ёқуб насли! Эй Исроил номи билан аталадиганлар, Яҳудо уруғидан чиққанлар! Сизлар Эгамизнинг номи билан қасам ичасизлар, Исроил халқининг Худосини тилга оласизлар, Аммо ҳақиқат ва солиҳлик билан эмас. Итоатсизлик қилдик, Эгамизни алдадик, Худойимиздан юз ўгирдик, Зулм қўзғадик, хиёнат қилдик, Юракда ёлғон гаплар тўқиб гапирдик. Эй инсон, сенинг халқинг «Раббийнинг тутган йўли ноҳақ–ку!» деб шикоят қилади. Аслида эса ўзларининг йўллари ноҳақ. Сарвари Олам шундай дейди: — Эй Ёқуб ўғлонлари, Мен Эгангизман. Мен ҳеч қачон ўзгармайман! Шунинг учунгина сизлар йўқ бўлиб кетмадингизлар. Ота–боболарингиз қонун–қоидаларимдан юз ўгирдилар. Сизлар ҳам улар сингари қонунларимга риоя қилмадингизлар. Энди тавба қилинглар. Ҳа, Менинг олдимга қайтиб келинглар. Шунда Мен ҳам олдингизга қайтиб бораман. Аммо сизлар: “Нега тавба қилишимиз керак?” деб сўрайсизлар.
Выбор основного перевода