Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қашшоқлару муҳтожлар сув излар, Аммо сув йўқ. Оғизлари чанқоқдан қуриб кетган. Мен, Эгангиз, уларга жавоб бераман, Мен, Исроил халқининг Худоси, уларни тарк этмайман. Улар на очликни, на ташналикни билади, На гармсел, на жазирама қуёшдан азоб чекади. Меҳр–шафқат кўрсатиб, уларни етаклайман, Уларни булоқларга бошлаб бораман. Буларни кўриб, қалбингиз шодликка тўлади, Танангиз янги майса каби, ҳаёт билан тўлиқ бўлади. Эгамиз Ўз қулларига қудратини, Душманларига эса ғазабини кўрсатади. Ёқуб насли Қуддус қирларида қувонч ила ашула айтади, Эгамиз берган баракадан қувонади. Буғдой, шароб ва зайтун мойи туфайли, Сурувдаги қўзилару подалардаги бузоқлар туфайли Уларнинг юзидан нур сочилади. Улар суғорилган боққа ўхшайдиган бўлади, Бутунлай қайғуни унутиб юборишади. Лекин Мен берадиган сувдан ким ичса, абадий чанқамайди. Мен берадиган сув ўша одамнинг вужудида булоққа айланиб, то абад ҳаёт сари жўшиб оқади. Шунда Муқаддас битикларда айтилганидек, Менга ишонган одамнинг ичидан ҳаётбахш сув дарё бўлиб оқиб чиқади.
Выбор основного перевода