Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, яҳудий оқсоқоллари Худонинг уйини қуравердилар, иш бир маромда илгарилаб борарди. Хаггей ва Иддо ўғли Закариё пайғамбарлар эса башоратлари билан уларни руҳлантириб турдилар. Яҳудий оқсоқоллари Исроил халқининг Худоси амрига ҳамда Форс шоҳлари Куруш, Доро ва Артахшаснинг фармонларига кўра, қурилишни тамомладилар. Шу боис сизлар учун бу гуноҳингиз Ёрилган, шишиб кетган девор каби бўлади. Бирдан, бир лаҳзада қулаб тушади. Шоҳ Куруш ҳақида шундай дейман: «У Менинг чўпоним. Менинг барча хоҳишимни у бажаради.» Куруш шундай дейди: «Қуддус қайта қурилсин, Маъбад яна тиклансин.»” Эгамиз шундай айтмоқда: “Мурувват пайти келганда, Мен сенга жавоб бердим, Нажот куни келганда, Мен сенга ёрдам бердим. Ўзим сени ҳимоя қиламан, Халқим билан тузган аҳдимни Сен орқали амалга ошираман. Токи юрт қайта тиклансин, Ташландиқ мулклар тақсимлансин. Энди улар қадимги вайроналарни қайта тиклайди, Азалий вайрона ерларни яна ўнглайди, Насллар оша вайрон ётган шаҳарларни қайта қуради. Эгамиз шундай демоқда: “Ўша куни Мен Довуд шоҳлигини қайта тиклайман. Ҳозир у қийшайиб кетган кулбадай бўлса–да, Деворларидаги ёриқ жойларини тузатаман, Бузилган жойларини кўтараман. Уни қайта қуриб, илгариги ҳолатга қайтараман. Шунда Исроил халқи эгалик қилади Эдомликларнинг омон қолганларига, Қўлим остидаги ҳамма халқларга.” Эгамиз айтганларини бажо қилади.
Выбор основного перевода