Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Қуддус! Қаерга ғойиб бўлди сенинг садоқатинг?! Қандай қилиб фоҳишага сен айландинг?! Ахир, олдинлари халқинг солиҳликка, адолатга ташна эди! Энди эса шаҳрингда фақат қотиллар қолди! Исо уларга жавобан деди: “Бу қабиҳ ва бевафо насл аломат сўраяпти, аммо уларга Юнус пайғамбарнинг аломатидан бошқа аломат берилмайди. Бу қабиҳ ва бевафо насл аломат сўраяпти, аммо уларга Юнуснинг аломатидан бошқа аломат берилмайди. Исо уларни қолдириб кетди. Сизлар Иброҳимнинг эмас, ўз отангизнинг ишларини қиляпсизлар. — Ие, биз зинодан туғилмаганмиз. Бизнинг биттаю битта Отамиз — Худонинг Ўзи–ку! — деб жавоб беришди Исога. Исо уларга шундай деди: — Агар Отангиз Худо бўлганда эди, Мени яхши кўрган бўлар эдингиз, чунки Мен Худодан келиб, энди шу ерда турибман. Мен Ўзимча келганим йўқ, Мени У юборди.
Выбор основного перевода