Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Нажот бергин бизга, эй Эгам! Тақводор бир инсон қолмади, Сенга содиқ инсон йўқ бўлиб кетди. Шу боис Эгамиз қақшатқич ғазабини, Шафқатсиз урушни бошингизга келтирди. Аланга сизни ўраб олса ҳам тушунмадингиз, Сизларни куйдирса ҳам, англаб етмадингиз. Шунда: «Мен то абад оламнинг маликаси бўламан», деб айтдинг. Аммо буларнинг нима билан тугашини Ўйлаб кўрмадинг, ақлингга келтирмадинг. Мана, бошингга кулфат тушади, Уни сеҳр–жоду билан даф қилолмайсан. Бошингга бахтсизлик ёғилади, Сен уни қайтара олмайсан. Ҳалокат сенга бирданига келади, Бу тушингга ҳам кирмаган. Художўй йўқ бўлди бу юртда, Тўғри одам қолмади инсонлар орасида. Қон тўкаман деб, одамлар бир–бирини пойлайди, Ҳаттоки қариндош қариндошига тузоқ қўяди.
Выбор основного перевода