Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Эгам, ким яшайди Сенинг масканингда? Ким макон топади Сенинг муқаддас тоғингда? Ёвузлар йўқ қилиб ташланади, Эгамиздан умидворлар юртга эгалик қилади. Муқаддас тоғимнинг гир атрофида Улар зарар келтирмас ё чақмас. Ҳа, сувлар тўлдирганидай денгизни, Ер юзи тўлиқ билиб олади Эгамизни. Камбағал, бечоралар кулфатда қолганда, Сен уларга бошпана бўлдинг. Пешиндаги жазирамадан соя, Жаладан паноҳ бўлдинг. Ваҳший ғанимларнинг ҳужуми бўрондай бўлди. Сен эса бизнинг паноҳимиз бўлдинг. Шу боис Эгамиз Раббий айтмоқда: “Мана, Мен жойлаштиряпман Қуддусда Синалган бир тошни, пойдевор тошини. Бу қадрли тамал тоши ишончли пойдевордир. Ҳа, унга таянган ҳеч бир инсон умидсиз бўлмайди. Халқингнинг ҳаммаси солиҳ бўлади, Улар юртни то абад мулк қилиб олади. Ўзим ўтқазган ниҳолдир улар, Менга шуҳрат келтирсин деб, яратган Қўлларимнинг ижоди улар. Тоғларимни мулк қилиб олсин деб, Исроил ва Яҳудо халқига авлод бераман. Танлаган халқим тоғларимга эгалик қилади, Менинг қулларим у ерда яшайди. Ўшанда Яҳудо халқи билан Қуддус аҳолиси ўз худоларига илтижо қилишади. Улар бу худоларига қурбонликлар келтиришар эди. Аммо кулфат куни ўша худолари уларни асло қутқаролмайди. Эгамиз шундай дейди: “Эй Қуддус, Лубнонга чиқиб фарёд қилгин, Башан ўлкасига бориб, хитоб этгин. Аборим тоғларида туриб, овозинг борича бақиргин, Чунки ҳамма ўйнашларинг йўқ бўлди.
Выбор основного перевода