Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тоғлар оша тинчликни эълон қилган Хабарчининг қадамлари нақадар гўзал! У хушхабар олиб келмоқда, У нажотни эълон қилмоқда, У Қуддусга: “Худойинг ҳукмрондир”, демоқда. Худо сизларга ва болаларингизга, узоқдагиларга, Эгамиз Худо Ўзига даъват этганларнинг ҳар бирига ваъдасини берган. Биз имонимиз туфайли оқланганимиз учун Раббимиз Исо Масиҳ орқали Худо билан ярашиб, тинчликка эришдик. Масиҳ келиб, сизларга — олдин Худодан узоқ бўлганларга ҳам, Худога яқин бўлганларга ҳам тинчлик Хушхабарини эълон қилди. Шундай экан, Исо орқали Худога ҳамду сано назрларини тақдим қилаверайлик. Исони Раббимиз деб эътироф этишимиз Худога қурбонликдай бўлсин.
Выбор основного перевода