Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фосиқларнинг чироғи албатта ўчади, Оловининг учқуни ёруғлик бермайди. Чодиридаги ёруғлик зулматга айланади, Тепасида осилган чироғи ўчади. Собит қадам фосиқлар энди қоқилиб юради. Ўз режалари уларни оёғидан чалади. Ўз оёқлари уларни тузоққа етаклайди, Ўзлари чуқурликка йиқилиб тушади. Қопқон уларни товонидан қисиб қолади, Тўр уларни маҳкам тутади. Ерда фосиқларга илмоқ ташланган, Уларнинг йўлига тузоқ қўйилган. Ҳар томондан уларни ваҳима босиб, Ҳар қадамда ортидан қувиб юради. Очликдан уларнинг силлалари қуриб қолади, Кулфат ҳам уларнинг қоқилишини кутиб туради. Касаллик уларнинг терисини кемириб битиради, Ўлат уларнинг оёқ–қўлларини чиритиб юборади. Паноҳлари бўлган чодирларидан уларни суғуриб олиб, Ўликлар диёри шоҳининг олдига олиб келишади. Улар денгизнинг ваҳший тўлқинлари каби жўш уради, шармандали ишларини ифлос кўпикдай юзага чиқариб, атрофга сочади. Улар тайёрлаб қўйилган қоп–қоронғи зулматга адашган юлдузлардай абадий ғарқ бўлишади.
Выбор основного перевода