Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шу ишларни қилганингда, сукут сақладим, Мени ҳам ўзингга ўхшаган, деб ўйладинг. Энди–чи, айбингни бўйнингга қўйиб, Сени ҳукм қиламан. Аммо Худога хушомад қилардилар, Унга тиллари билан ёлғон сўзлашарди. Эгам айтар: “Узоқ вақт сукут сақладим, Жим турдим, Ўзимни тутдим. Энди эса туғаётган аёлдай Оғир нафас оламан, фарёд қиламан. Эгам айтар: “Мен Ўзим сизларни юпатаман! Кимдан қўрқасиз? Ўладиган бандаданми? Майсага ўхшаб сўлийдиган инсон зотиданми?! Эгам айтар: “Солиҳ одамлар ўлиб кетяпти, Ҳеч ким бу ҳақда фикр юритмайди. Тақводорлар йўқ бўляпти. Ёвузликдан қутулсин деб, Солиҳлар оламдан ўтяпти. Ҳеч ким бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмайди. Қиз бола тақинчоқларини унутадими?! Келинчак ўз либосини эсдан чиқарадими?! Йўқ! Аммо халқим Мени унутди, Орадан сон–саноқсиз кунлар ўтиб кетди.
Выбор основного перевода