Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Идрокли бирон зот бормикан? Бормикан Менга юз бурган?” дея Инсонга Эгамиз самодан боқар. Ҳаммаси адашган, бирдай бузилган, Яхшилик қилувчи бир кимса йўқдир, Ҳатто биронта ҳам йўқ! Кўнгли чўкканларга Эгамиз яқиндир, Руҳан эзилганларни У қутқаради. Сенга маъқул қурбонлигим эзилган руҳдир, Эзилган, тавба қилган юракни Сен рад этмайсан, эй Худо. Гарчи Сен юксак бўлсанг–да, хор бўлганларга боқасан, Киборларни Сен узоқдан ҳам биласан. Мана биз учун бола туғилди, Ўғил бизга берилди. Ҳукмронлик Унинг зиммасидадир, Номи Ажойиб Маслаҳатчи, қудратли Худо, Абадий Ота, Тинчлик Шаҳзодасидир. Наҳотки билмайсан? Наҳотки эшитмагансан? Эгамизнинг Ўзи абадий Худо–ку! Бутун оламни У яратган–ку! У чарчамайди, ҳолдан тоймайди, Унинг донолигини билиб бўлмайди. Эзилган қамишни синдирмайди, Тутаётган пиликни ўчирмайди, Содиқ бўлиб, адолат келтиради. Эгам айтар: “Мана, Менинг қулим яшнайди, У кўтарилиб, юксалади, Ғоят баландга кўтарилади. Эгамиз Раббийнинг Руҳи мени қамраб олган, Чунки У мени танлаган. “Йўқсилларга хушхабар етказсин, Хаста қалбларга шифо берсин, Асирларга озодлик эълон қилсин, Зиндондагиларга эркинлик хабарини берсин” деб, Эгам мени юборди. Эгамиз шундай айтмоқда: “Осмон Менинг тахтимдир, Ер оёғим тагидаги курсидир. Менга қандай уй қуриб бера оласиз?! Қайси жой Менга маскан бўла олади?! Ахир, ҳаммасини Ўз қўлларим билан яратганман, Ҳа, бутун борлиқ Мен туфайли мавжуддир, — демоқда Эгамиз. — Камтар, мўмин бўлган одамга, Каломим олдида титрайдиганга Мен эътибор билан қарайман. Юксалган Худога сажда қилганимда, Нима олиб борай Эгамизнинг ҳузурига?! Унга атаб қурбонликлар куйдирсаммикан?! Бир ёшли бузоқларни назр қилсаммикан?!
Выбор основного перевода