Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша кечаси Эгамизнинг фариштаси Оссурияликларнинг қароргоҳига бориб, 185.000 кишини ўлдирди. Эртасига уйғониб қарасалар, қароргоҳ жасадга тўлиб кетибди. Эгамиз фариштасини жўнатган эди, фаришта Оссурия шоҳи қароргоҳидаги ҳамма баҳодир жангчиларни, лашкарбошиларни ва аъёнларни қириб ташлади. Санхарив шармандаларча ўз юртига қайтиб кетди. У ўз худосининг уйига кирганда, ўғилларининг баъзилари унга қилич уриб ўлдирдилар. Аммо Раббий тузган режаларини Сион тоғида ва Қуддусда амалга оширгандан кейин, шундай дейди: “Энди такаббур, кибор Оссурия шоҳи билан ҳисоб–китоб қиламан. Қара, Сарвари Олам — Раббий Қудратли кучи ила шохларни кесиб ташлайди, Баланд дарахтларни қирқиб ташлайди, Юксалганларини ерга уради. У болта билан кесиб ташлайди ўрмондаги чангалзорни, Қудратли Худо қулатиб юборади Лубнон дарахтларини. Оссурия халқини Ўз еримда яксон этаман, Тоғларимда уни оёқ ости қиламан. Унинг бўйинтуруғи юртимдан олинади, Юки Исроилнинг елкаларидан улоқтирилади. Оқшом пайти! Қаранглар, кулфат! Тонг отмасдан улар йўқ бўлиб кетади. Бизни талайдиганларнинг қисмати шундай бўлади, Биздан тортиб олганларга мана шу насиб қилади. Оссурия вайрон бўлади, аммо инсоннинг қиличидан эмас. Худонинг қиличи Оссурияликларни уради. Оссурияликлар ваҳимага тушиб қочадилар. Кучли, ёш йигитларини қул қилиб олиб кетадилар.
Выбор основного перевода