Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Шунинг учун Мен, Раббий, халқимга қарши Оссурия шоҳини ва унинг шонли лашкарини бошлаб келмоқдаман. Улар Фурот дарёсининг баҳайбат тўлқинлари кабидир. Ҳамма ирмоқлардан ошиб, ҳамма қирғоқлардан тошиб кетади. Сел каби Яҳудони босади, унинг бўғзига етиб келади. Шунга қарамай, Худо биз биландир! У ёйилган қанотлари паноҳида юртимизни омон сақлайди! Оссуриянинг муҳташам ўрмонлари Ва унумдор далалари Оғир хасталикка йўлиққан инсондай, Тамомила хароб бўлади. У болта билан кесиб ташлайди ўрмондаги чангалзорни, Қудратли Худо қулатиб юборади Лубнон дарахтларини. Сизлар бу юртга қайтиб келишни орзу қиласизлар, аммо қайтиб келмайсизлар.”
Выбор основного перевода