Улар Ишаёнинг ҳузурига бориб, шундай дедилар: — Ҳизқиё айтяптики: “Бугун жафо чекяпмиз, жазо оляпмиз, шарманда бўляпмиз. Биз туғаётган, лекин туғиш учун мадори қолмаган аёлга ўхшаймиз.
Зотан, Сарвари Олам — Раббий бир кунни белгилади, У куни Ваҳий водийсида қий–чув бўлади, Зулм ва саросима ҳукм суради. Деворлар қулаётир, Одамлар тоғларга қараб фарёд қилаётир.
Исроилнинг яшашга имконияти бор эди, Аммо у нодон болага ўхшади, Онани тўлғоқ тутганда, У қориндан чиқишни хоҳламади.