Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Яна Ҳизқиё: «Эгамиз бизни қутқаради», деб сизларни алдамасин. Қани, қайси халқнинг худоси ўз юртини мен, Оссурия шоҳининг қўлидан қутқарибди?! Хомат билан Арпад шаҳарларининг худолари қани?! Сефарвайимнинг худолари–чи?! Бирорта худо Самарияни менинг қўлимдан қутқара олмади–ку! Тераҳ ўғли Ибромни, Хароннинг ўғли — набираси Лутни, Ибромнинг хотини — келини Сорайни эргаштириб, Халдейдаги Ур шаҳридан чиқиб, Канъон юртига қараб йўл олди. Улар Хорон шаҳрига келишгач, ўша ерда ўрнашдилар. Шундан кейин Эгамиз Ибромга деди: “Ўз юртингдан, қариндош–уруғларинг олдидан — отанг хонадонидан чиқиб кет. Мен сенга бир юртни кўрсатаман, ўша ерга борасан. Буюк халқнинг отаси қиламан сени, Барака бераман сенга, Улуғ қиламан сенинг номингни, Барака манбаи бўласан сен. Мен барака берарман сени дуо қилганларга, Сени лаънатлаганларни Мен лаънатлайман. Сен орқали барака топарлар Ер юзидаги жамики халқлар.” Эгамиз амр қилгандай, Ибром кетди. Лут ҳам Ибром билан бирга кетди. Ибром Хорондан чиқиб кетганда, етмиш беш ёшда эди. Хўшея ҳукмронлигининг тўққизинчи йилида Оссурия шоҳи Самарияни қўлга киритиб, Исроил халқини Оссурияга кўчирди. Уларни Халах шаҳрига, Хавор дарёси бўйидаги Гозан ҳудудига ва Мидия шаҳарларига жойлаштирди. Оссурия шоҳи Исроил халқини Оссурияга кўчириб, уларни Халах шаҳрига, Хавор дарёси бўйидаги Гозан ҳудудига ва Мидия шаҳарларига жойлаштирди.
Выбор основного перевода