Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен уни шаккок элга қарши юбораман, Ғазабимни ўша халққа қарши сочаман, Овлаб, ўлжа қил, деб унга амр қиламан. Халқларни лойдай оёқ ости қилади у. Дамашқ ҳақида башорат: “Ана, Дамашқ энди шаҳар бўлмайди! У вайроналар уюмига айланади! Билмайсизми?! Эшитмаганмисиз?! Бошидан сизга айтилмаганми?! Дунё пойдеворига қараб ҳам тушуниб етмайсизми?! Наҳотки билмайсан? Наҳотки эшитмагансан? Эгамизнинг Ўзи абадий Худо–ку! Бутун оламни У яратган–ку! У чарчамайди, ҳолдан тоймайди, Унинг донолигини билиб бўлмайди. Шарқдан йиртқич қушни чақиряпман. Ҳа, хоҳишимни бажарадиганни Узоқ юртдан чақиряпман. Мен Ўз айтганимни бажо қиламан! Ҳа, ўйлаганимни амалга ошираман! Худо Ўзининг режаси бўйича Исони сизларнинг қўлингизга топширишни азалдан қарор қилган эди. Сизлар эса ғайрияҳудийларнинг қўллари билан Уни хочга михлатиб ўлдирдингизлар. Ҳақиқатан, Ҳирод билан Пўнтий Пилат ғайрияҳудийлар ва Исроил халқи билан бирга бу шаҳарда Сенинг муқаддас Қулинг, Ўзинг Масиҳ қилиб танлаган Исога қарши тўпландилар. Қудратинг ва хоҳиш–ироданг билан Ўзинг илгаридан қарор қилган ҳамма нарсани улар ижро этдилар.
Выбор основного перевода