Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша куни Исроилдаги омон қолганларга Юртнинг ҳосили ифтихор, улуғворлик бўлади. Ҳа, Эгамнинг новдаси кўркам, улуғвор бўлади. Ўша куни Исроилнинг қолган–қутгани, Ёқуб наслининг қутулганлари Бошқа суянмайди ўз зулмкорларига, Улар садоқат билан таянади Исроил халқининг Муқаддас Худоси — Эгамга. Вақти келиб, Ёқуб насли илдиз отади, Исроил куртак отиб, гуллайди, Ер юзини мевалари билан тўлдиради. Барҳаёт Худони таҳқирлаш учун Оссурия шоҳи ўзининг мулозимини юборибди. Мулозимнинг сўзларини кошкийди Эгангиз Худо эшитса–ю, ўша сўзлари учун уларни жазоласа. Энди шаҳардаги тирик қолганлар учун илтижо қилинг.” Аммо Мен баъзиларингизни асраб қоламан. Уларни жангда сақлайман, очарчилигу ўлатдан қутқараман. Улар бошқа халқлар орасига сургун бўлганда, қилган жирканч одатларини эътироф қиладилар. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.»” Эй Исроил халқи, Мен сизни деб, Амор халқларини йўқ қилган эдим. Уларнинг бўй–басти садр дарахтидай баланд, Эман дарахтидай бақувват бўлган бўлса–да, Мен уларнинг мевасини қовжиратган эдим, Илдизини қуритган эдим.
Выбор основного перевода