Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил шоҳи Пеках даврида Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар бостириб келиб, Исроилнинг Ийхон, Овил–Байт–Махо, Ёнох, Кедеш, Хазор шаҳарлари билан бирга Гилад, Жалила ва бутун Нафтали ҳудудларини қўлга киритди ҳамда бу ерлардаги халқни Оссурияга асир қилиб олиб кетди. Шунинг учун Исроил халқининг Худоси Оссурия шоҳи Пўлни, яъни Тиғлатпиласарни юбориб, Рубен, Гад қабилаларини ва Манаше қабиласининг ярмини мағлуб қилди. Шоҳ Тиғлатпиласар уларни асир олиб, Халах, Хавор ва Хара ҳудудларига ҳамда Гозан дарёсининг бўйларига сургун қилди. Улар бугунгача ўша ерларда истиқомат қилиб келяптилар. Нима бўлди Найнаво шаҳрига?! Ўхшар эди–ку у шернинг уясига. Ҳа, ўхшар эди Найнаво шер болаларини боққан бир инга. Шер ва она шер изғиган пайтда, Болалари хатарсиз эди у ерда! Шер ўз болалари учун Етарлича ўлжа тилка–пора қилган, У она шер учун ҳам овини бўғизлаган, Мурда билан тўлдирган ўз инларини, Ўлжа билан — уяларини.
Выбор основного перевода