Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунинг учун Эгамиз уларга қарши Оссурия лашкарбошиларини жўнатди. Улар Манашени асирга олдилар, бурнидан ҳалқа ўтказиб, уни занжирбанд қилдилар ва Бобилга олиб келдилар. У кулфатда қолгач, Эгаси Худодан шафқат сўраб илтижо қилди, ота–боболарининг Худосига бўйин эгди. Ўрнимда ётиб ҳам, Сени эслайман, Сени ўйлаб, тунни қарши оламан. Тун бўйи ўзим билан ўзим суҳбат қурдим, Қалбим хаёлга берилиб, руҳим сўраб–суриштирди: Кечқурун ўрнимда ётганимда, Бутун қалбим билан севган ошиғимни қўмсадим. Жуда қўмсадим, лекин уни тополмадим. Эгангиз ёнингизда экан, Унга интилинг, У яқинингизда экан, Уни чақиринг! Улар ўз айбини бўйнига олгунча, Чин дилдан Менга интилгунча, Мен Ўз маконимга қайтиб кетаман. Балки қайғули дамларида улар Менга қайтишар.”
Выбор основного перевода