Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У саждагоҳларни йўқотди, бутсимон тошларни парчалаб ташлади, Ашеранинг устунларини кесди. Мусо бронзадан ясаган Нахуштон номли илон тасвирини ҳам синдирди. Чунки Исроил халқи ўша кунгача бронза илон тасвирига қурбонлик келтирарди. Ҳизқиё Исроил халқининг Худосига — Эгамизга ишонарди. Ҳизқиёгача ҳам, ундан кейин ҳам Яҳудо шоҳлари орасида унга ўхшагани бўлмади. Ҳизқиё Эгамизга ниҳоятда содиқ бўлиб, Унинг йўлларидан озмади. Эгамиз Мусога берган амрларни бажарди. Уларнинг юрти тўла беҳуда бутларга! Улар таъзим этарлар Қўлларининг ижодига, Ўзлари ясаб, яратганларга. Не қилган бўлсам Самария ва унинг санамларини, Шундай қиламан Қуддусу унинг бутларини.»” Эгамизнинг содиқ севгиси ҳақида айтаман, Қилган ишлари учун Эгамизга ҳамдлар айтаман. Ўзининг меҳр–шафқати, буюк севгиси билан Исроил халқига қилган буюк эзгуликлари ҳақида айтаман.
Выбор основного перевода