Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо бизнинг паноҳимиз, қудратимиздир, Кулфатда қолганимизда доим мададкоримиздир. Эгамизга умид боғлаганлар Сион тоғига ўхшар, Ҳеч қачон тебранмас, то абад мустаҳкам турар. Бойнинг бойлиги қалъасидир, унинг назарида шаҳарнинг баланд девори кабидир. Ўша куни Исроилдаги омон қолганларга Юртнинг ҳосили ифтихор, улуғворлик бўлади. Ҳа, Эгамнинг новдаси кўркам, улуғвор бўлади. Ўша куни сен айтасан: “Сенга шукур айтаман, эй Эгам, Мендан ғазабланган эдинг, Ғазабинг босилди, эй Эгам, Менга Сен тасалли берасан!” Эй Филистлар, ҳаммангиз Азадан адойи тамом бўласиз. Фарёд қил, эй дарвоза! Йиғла, эй шаҳар! Шимолдан уруш ҳиди чиқаётир, Ўша лашкар сафдан чиқмай келаётир. Юртингда энди зўравонлик товуши эшитилмайди, Чегаранг ичида вайронагарчилик, ҳалокат бўлмайди. Деворларингга, Нажот деб ном қўясан, Дарвозаларингга, Шараф дея ном берасан.
Выбор основного перевода