Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил халқига яна: “Мени сизларнинг олдингизга ота–боболарингиз — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси — Эгангиз юборди”, деб айт. Менинг номим то абад шундай бўлсин. Унвонимни келгуси авлодлар шундай деб айтсин. Гарчи Сени унутмаган бўлсак–да, Гарчи аҳдингга хиёнат қилмасак–да, Бу кўргиликлар бошимизга тушди. Эй Эгамиз Худо, Сендан бошқалар Устимиздан ҳукмронлик қилдилар, Аммо биз ёлғиз Сенинг номингни тилга оламиз. Эй халқим! Менга қулоқ солинг! Қулоқ тутинг Менга, эй элатим! Мана, таълимот Мендан чиқиб боради, Адолатим халқларга нур бўлади. Эгамиз шундай айтмоқда: “Адолатни ҳимоя қилинг, Тўғри ишларни қилинг. Зотан, яқинда нажот бераман, Тез орада адолатимни зоҳир этаман.
Выбор основного перевода