Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фосиқнинг яшнаётганини кўрганимда, Такаббурларга ҳасад қилдим. Улар оғриқ нималигини билмайдилар, Таналари соппа–соғ, бақувват. Бошқалардай улар дард тортмайдилар, Бошқалардай улар азоб чекмайдилар. Киборлик уларнинг бўйнидаги маржон бўлади, Зўравонликни улар либос қилиб кийиб олган. Уларнинг кўзларини ёғ босиб қолган, Хаёлларида аҳмоқона ниятлар тўлиб–тошган. Такаббурлар масхаралаб, хусумат билан гапиради, Мағрурланиб, зулм билан таҳдид қилади. Фосиқлар оғизлари билан осмонга даъво қилади, Тиллари билан ер юзини мулк қилиб олади. Шу боис ҳар ким уларга юз буради, Уларнинг сўзларини сув каби ичади. Яна улар шундай дейдилар: “Худо қандай қилиб била олади?! Худойи Таоло нимани ҳам биларди?!” Зиёфатларингизда лира, арфа, Чилдирма, най чалинар, шароб ичилар! Бироқ Эгамнинг ишларини англамайсизлар, Унинг қўллари ижодини кўрмайсизлар! Ўша куни Сарвари Олам — Раббий: “Йиғланг, аза тутинг”, деб айтди. “Сочларингизни қириб, қанорга ўранинг”, деди У. Аммо буни қаранг! Шодлигу кайфу сафо! “Эрта–индин ўлиб кетамиз, Келинглар, еб–ичиб қолайлик”, деб Сизлар буқа, қўйлар сўйдингиз, Гўшт еб, майхўрлик қилдингиз. Қачон қараманг, улар Мендан юзини ўгиришади. Пайғамбарларим халқни Менга қайтишга даъват қилса–да, Халқ Мендан — Худойи Таолодан мадад тиламайди. Мени юборган Отамнинг Ўзи ҳам Мен ҳақимда гувоҳлик бериб турибди. Сизлар эса ҳеч қачон Унинг овозини эшитмагансиз, қиёфасини ҳам кўрмагансиз. Унинг каломи ҳам кўнглингиздан жой олмади, чунки сизлар У юборган Зотга ишонмаяпсизлар. Ҳирод Бутрусни излашга буйруқ берди, аммо уни топа олмадилар. Ҳирод соқчиларни сўроқ қилиб, уларни ўлимга маҳкум қилди. Шундан кейин Ҳирод Яҳудиядан Қайсарияга бориб, ўша ерда туриб қолди. Худонинг чексиз меҳрибонлиги ва сабр–тоқатини писанд қилмаётганингни қара. Ахир, Унинг муруввати сени тавбага етаклашини билмайсанми?!
Выбор основного перевода