Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин иссоп ўтидан бир тутам олиб, идишдаги қурбонлик қонига ботиринглар. Қонни уйларингиз эшиги кесакисининг ёнларига ва тепасига суртинглар. Тонггача бирортангиз уйингиздан чиқманглар. Чунки Эгамиз Миср юрти бўйлаб ўтиб, Мисрликларнинг тўнғич ўғилларини нобуд қилади. У эшикларингизнинг кесакисидаги қонни кўриб, уйларингизни четлаб ўтиб кетади. Азроил уйларингизга кириб, сизларнинг тўнғич ўғилларингизни нобуд қилишига Эгамиз йўл қўймайди. Эгамизнинг ғазаби бир лаҳза давом этади, Лутфу карами бир умр тугамасдир. Шу боис қайғу–алам тун бўйи давом этса ҳам, Тонг билан бирга шодлик ҳам кириб келади. Эй Худо, раҳм қилгин менга, раҳм қил, Менинг жоним Сенда паноҳ топади. Ҳалокатли офатлар ўтиб кетгунча Мен қанотларинг соясида паноҳ топаман. Шу боис Сарвари Олам — Раббий шундай айтмоқда: “Эй халқим, Қуддус аҳли! Мисрликлар каби, Оссурияликлар сизларга таёқ кўтарадилар, сизларни қамчи билан урадилар. Аммо ҳадемай ғазабимни босаман, улардан қўрқманглар. Энди Оссурияликларга қаҳримни сочиб, уларни қираман. Қисқа вақтга Мен сени тарк этгандим, Буюк шафқат ила сени қайтариб оламан. Қаттиқ ғазабда сендан бир лаҳзага юз ўгиргандим, Энди туганмас меҳр билан сенга раҳм қиламан, — демоқда қутқарувчинг — Эгамиз. — Бизнинг ўткинчи, енгил азоб–уқубатларимиз бизга ҳаддан ташқари ажойиб ва абадий улуғворлик келтиради.
Выбор основного перевода