Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Эгам! Қудратинг ила Мени бундай инсонлардан қутқаргин, Уларнинг насибаси фақатгина бу дунёдадир. Тайёрлаб қўйган аччиқ кўргиликларинг билан Уларни тўйдиргин, Ҳатто болаларига ҳам етсин, Набиралари ҳам тотиб кўрсин. Сизлар эса сомонга ҳомиладор бўлгандай, Фойдасиз поялар туққандай бўласиз. Руҳингиз сизларни олов каби еб битиради. Эй қиз Қуддус, Туғаётган хотин каби оҳ–воҳ қилмайсанми?! Ўзингни ҳар томонга ташламайсанми?! Ахир, ҳозир шаҳардан чиқиб кетасан! Яланг қирларга бориб маскан қиласан! Ҳа, Бобилга сен сургун бўласан. Бироқ у ерда сен нажот топасан, Душман қўлидан халос қилар Эгамиз сени.
Выбор основного перевода