Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сен зоҳир бўлганинг замон Қизиган тандирдай уларни ёндирасан. Эгамиз Ўз ғазаби билан уларни ютиб юборади, Аланга уларни ёндириб ташлайди. Зиёфатларингизда лира, арфа, Чилдирма, най чалинар, шароб ичилар! Бироқ Эгамнинг ишларини англамайсизлар, Унинг қўллари ижодини кўрмайсизлар! Довуднинг тахтида Унинг ҳукмронлиги ортиб боради. Тинчлик то абад ҳукм суради. Ҳозирдан бошлаб, то абад У адолат ва ҳақиқат ила Шоҳлигини мустаҳкамлаб, барқарор қилади. Сарвари Олам жон куйдириб, Буни бажо айлайди. Исроилнинг Нури ёлқин бўлади, Исроил халқининг Муқаддас Худоси олов бўлади. Олов ёндириб, тиканзору чангалзорларини Бир кунда ямлаб ютади. Гумбурлаган овозингдан халқлар тарқаб кетар, Сен қўзғалганингда элатлар қочиб кетар. Мана, қаранг! Эгамиз олов билан келмоқда, Унинг жанг аравалари қуюндай келмоқда. У аёвсиз қасос олади, Ғазаби олов каби ёнади. — Улар ташқарига чиққанларида Менга қарши чиққанларнинг жасадларини кўрадилар. Ўша жасадларни ейдиган қуртлар ўлмайди, уларни ёндирадиган олов ҳеч қачон ўчмайди. Ҳаммаси барча инсон зотига жирканч бўлади.” Эй Исроил, сенинг қўлинг ёвлардан баланд келади, Барча душманларинг қирилиб кетади. Бош руҳонийлар билан Таврот тафсирчилари Исонинг қилаётган ажойиб ишларини кўриб ва Маъбаддаги болаларнинг: “Довуд Ўғлига тасанно!” деб ҳайқираётганини эшитиб, қаттиқ ғазабландилар.
Выбор основного перевода