Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Яҳудо шаҳарларида ва Қуддус кўчаларида шоду хуррамлик садолари бўлмайди, келин–куёвнинг овози эшитилмайди. Бу юрт ҳувиллаб қолади.” Чунки сенинг замонингда шоду хуррамлик садоларига, келин–куёвнинг хурсандчилик овозларига чек қўяман, — деб айтмоқда Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам. — Буни ўз кўзинг билан кўрасан. Шундай қиламанки, орангизда шоду хуррамлик садолари бўлмайди, келин–куёвнинг овози эшитилмайди, тегирмоннинг товуши чиқмайди. Чироғингиз ёнмайди. Мен қўшиқларингга чек қўяман. Арфангнинг наволари ҳам эшитилмайдиган бўлади. Мен унинг базмларига чек қўяман. Байрамларию янги ой шодиёналарига, Шаббатлари ва барча тайинланган байрамларига барҳам бераман. Арфачилару ашулачиларнинг овозлари сенда эшитилмас, Найчию карнайчиларнинг куйи сенда янграмас. Энди биронта ҳунарманд сенда устахона очмайди. Тегирмон тошининг товуши кўчаларингда эшитилмайди.
Выбор основного перевода