Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уларнинг ақлини Эгам чалкаштирди, Қусиғига думалайдиган маст қандай бўлса, Мисрни улар шундай йўлдан оздирар. Замин булғанди, Ахир, унинг аҳли қонунларни бузди, Худонинг кўрсатмаларини оёқ ости қилди. Ҳа, абадий аҳд бузилди. Шу боис лаънат оламни еб битиради, Олам аҳли гуноҳининг жазосини тортади, Шу сабабдан улар йўқолиб бормоқда, Жуда оз одамлар қутулиб қолди. Қулоғингизни кар қилинг, донг қотиб қолинг, Кўзингизни кўр қилинг, кўрмас бўлинг, Маст бўлинг, аммо шаробдан эмас, Гандираклаб юринг, аммо бўзадан эмас. — Улар ташқарига чиққанларида Менга қарши чиққанларнинг жасадларини кўрадилар. Ўша жасадларни ейдиган қуртлар ўлмайди, уларни ёндирадиган олов ҳеч қачон ўчмайди. Ҳаммаси барча инсон зотига жирканч бўлади.” Шунда Сурия шоҳи чекиниб, ўз юртидаги қалъаларига қайтиб кетади, аммо йўлда ҳалокатга учраб нобуд бўлади. Ахир, улар Самариянинг шарманда маъбудаси номи билан Қасам ичиб юрибдилар, «Эй Дан шаҳри, худойинг шоҳид», деб айтиб юрибдилар, «Бершебага олиб борадиган зиёрат йўли ҳақи», деб юрибдилар. Аммо улар йиқилиб тушадилар, қайтиб турмайдилар.”
Выбор основного перевода