Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мана, ҳолдан тойди Хашбон далалари, Сивмо узумзорлари ҳам. Халқларнинг ҳукмдорлари эзган Сивмонинг узум бошларини. Улар Язиргача етиб бордилар, Улар саҳрода кезиб юрдилар. Новдалари бир вақтлар ўсиб кетиб, Денгиздан ҳам ошиб ўтди. Шу боис Язир йиғлаганда, мен ҳам йиғлайман, Эй Сивмо узумзорлари! Кўз ёшларим ила сизларни шалаббо қиламан, Эй Хашбон, Элалей шаҳарлари! Ахир, ёзги ҳосилингиз барҳам топди, Дон ҳосили пайтидаги ўйин–кулгилар тўхтади. Боғларда шодлик, Хурсандчилик энди бўлмас, Узумзорларда қўшиқ айтилмас, Шодлик қийқириқлари кўтарилмас. Узум сиқиш чуқурларида Ишлайдиган ҳеч ким қолмас. Шодлик қийқириқларини Худо бостирди. Хароб бўлди экинзорлар, Мотам тутаётир далалар. Буғдой бошоқлари қовжираб қолди, Узум шарбати ҳам оқмай тўхтади, Зайтун мойи ҳам тамом қуриди. Қайғурмайсизларми, эй деҳқонлар?! Фарёд солмайсизларми, эй боғбонлар?! Нобуд бўлиб кетди–ку арпа, буғдойингиз, Хароб бўлиб кетди–ку жамики ҳосилингиз. Узум токи сўлиди, анжир дарахти қуриди. Хазон бўлди анор, хурмо, олма — ҳамма дарахтлар. Инсон севинчи тамом қуриб битди!
Выбор основного перевода