Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Боғларда шодлик, Хурсандчилик энди бўлмас, Узумзорларда қўшиқ айтилмас, Шодлик қийқириқлари кўтарилмас. Узум сиқиш чуқурларида Ишлайдиган ҳеч ким қолмас. Шодлик қийқириқларини Худо бостирди. Халқимнинг ери учун йиғланг! У ерни тикан, янтоқ буталари босиб кетади. Ҳа, шодликка тўла бўлган уйлар учун, Қувноқ шаҳар учун аза тутинг! “Яҳудо аза тутмоқда, Шаҳарлари адойи тамом бўлди. Одамлар қайғуга ботган, Бағирларини ерга бериб ётибди, Қуддусдан фарёд кўтарилмоқда. Халқлар шарманда бўлганингни эшитди, Ер юзи доду фарёдларингга тўлиб кетди. Жангчиларинг бир–бирига урилди, Ҳаммаси мағлуб бўлиб йиқилди. Уйғонинглар, эй майхўрлар, йиғланглар! Эй шаробхўрлар, фарёд қилинглар! Шароб оғзингиздан тортиб олинди, ахир. Узум токи сўлиди, анжир дарахти қуриди. Хазон бўлди анор, хурмо, олма — ҳамма дарахтлар. Инсон севинчи тамом қуриб битди!
Выбор основного перевода