Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳа, самодаги юлдузлар, буржлар Таратмайди ўз ёруғлигини. Қуёш чиқса ҳам, зулмат бўлади, Ой ўз нурини сочмайди. Энди кундузи қуёш сенга нур сочмайди, Ой ҳам ёруғлик манбаинг бўлмайди. Сенга Менинг Ўзим то абад нур манбаи бўламан, Мен, Худойинг, сенинг улуғворлигинг бўламан. Қуёшинг ҳеч қачон ботмайди, Ойинг энди бошқа яширинмайди, Чунки Мен сенинг қуёшу ойинг бўламан. Ҳа, Мен сенинг то абад нуринг бўламан, Қайғули кунларинг тамом бўлади. Чўлоқларни омон сақлайман, Ҳайдаб юборилганлардан кучли бир халқ бунёд этаман, Ўша кундан бошлаб, то абад Мен, Эгангиз, Сион тоғида уларга ҳукмронлик қиламан.” Ўша куни барча ёруғлик манбалари сўниб, нур таратмайдиган бўлиб қолади. Аммо кун давом этаверади. Шунда кун ҳам, тун ҳам бўлмайди. Кеч кирганда ҳам ёруғ бўлиб тураверади. Бу қачон содир бўлишини фақатгина Эгамиз билади. Сизлар, аксинча, самодаги Сион тоғига ва барҳаёт Худонинг шаҳри — самовий Қуддусга яқинлашгансизлар. Шод–хуррамлик қилгани йиғилган минглаб фаришталар олдига келгансизлар. Шаҳарни ёритиш учун қуёшга ёки ойга эҳтиёж ҳам йўқ. Чунки Худонинг улуғворлиги уни ёритади, Қўзининг Ўзи унинг чироғи бўлади.
Выбор основного перевода