Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Элатларга У белгисини кўрсатиб, Исроилнинг қувилганларини тўплайди. Ер юзининг тўрт бурчагидан йиғади Яҳудонинг тарқалиб кетганларини. Мен мудҳиш бир ваҳий кўрдим: Хоин хоинлик қилаётир, Босқинчи талон–тарож қилаётир. Эгамнинг сўзларини эшитдим: “Эй Элам халқи, ҳужум қил, Эй Мидия халқи, қамал қил! Жамики нолаларга барҳам бераман!” Очинг шаҳар дарвозаларини! Садоқатли солиҳ халқ ичкари кирсин! Ўша куни Сарвари Олам Ўзининг халқидан қолганлари учун Шуҳрат тожию ажойиб гулчамбар бўлади. Ахир, Исроил ва Яҳудо халқлари Менга бутунлай хиёнат қилишди.” Эгамизнинг каломи шудир.
Выбор основного перевода