Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Йўқ, асир бўлиб йиқилиб қоласиз, Ё жасадлар тагида қолиб кетасиз. Аммо шундай бўлса ҳам, Эгам тушмас ғазабидан, Унинг қўли ҳамон Исроилга қарши кўтарилган. Аммо бу халқ талон–тарож қилинган, Ҳаммаси зиндонда тутқун, қамоққа ташланган. Улар қўлга тушди, қутқарадигани йўқ. Улар ўлжа бўлди, “Қайтариб бер” дейдигани йўқ. “Эй инсон, Миср ва унинг тўдаси учун қайғуриб йиғла. Уларни бошқа буюк халқлар қаторида гўрдаги марҳумлар олдига жўнат. Йиллар ўтиб, жангга отланасан. Урушдан кейин ўзини тиклаб олган бир юртга сен бостириб борасан. Узоқ вақт давомида ташландиқ бўлиб ётган бу юртга, турли халқлардан Исроил тоғларига келиб ўрнашган одамларга ҳужум қиласан. Уларнинг ҳаммаси осойишта турмуш кечираётган бўлади. Сенга қарши бирлашди талай халқлар, Сен ҳақингда шундай деб айтади улар: “Қани, келинглар, Қуддусни хўрлаймиз, Шаҳват билан уни томоша қиламиз.” Аммо билмас улар Эгамизнинг ниятини, Асло тушунмаслар Унинг режаларини, Эгамиз уларни не сабабдан йиққанини улар билмаслар, Буғдой бошоқларини хирмонда янчгандай, Эгамиз уларни янчмоқчи эканини англамаслар. Мен сизлар билан қилган, Қурбонлик қони билан тасдиқланган аҳдим туфайли, Асирларингизни сувсиз чуқурликдан озод қиламан. Эй умидвор асирлар, Ўз қалъангизга қайтинг. Бугун Мен айтяпман, Йўқотганларингизни икки баробар қилиб тиклайман.
Выбор основного перевода