Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Парвардигор Эгамиз одамга шундай деди: “Хотинингнинг гапига кирганинг учун, Мен, ема, деб тақиқлаган мевани еганинг учун Сен туфайли ерни лаънати қилдим. Бутун умринг бўйи тимдалаб ерни, Ердан ўтказасан тирикчилигингни. қонунларимни рад этсангиз, қоидаларимдан нафратлансангиз, амрларимни бажармай, аҳдимни бузсангиз, Ўзингиз яшаб юрган ерни булғаманглар. Ер тўкилган қон туфайли булғанади. Қотиллик туфайли булғанган ерни фақат қотилнинг қони билан тозалаб бўлади. Эй Ёқуб хонадони! Халқингизнинг йўлларини сиз тарк этдингиз! Бу юрт шарқдан келган башоратгўйларга, Филистлар юртига ўхшаб фолбинларга тўла. Улар бегона халқлар билан ҳамтовоқ бўлдилар. Уларнинг юрти тўла беҳуда бутларга! Улар таъзим этарлар Қўлларининг ижодига, Ўзлари ясаб, яратганларга. Ҳа, Худо олдида кўп итоатсизлик қилдик, Гуноҳларимиз бизга қарши гувоҳлик бериб турибди. Итоатсизлигимиз кўз ўнгимизда, Айбларимизни ўзимиз биламиз. Ҳа, Мен одамлару ҳайвонларни, Кўкдаги қушлару Денгиздаги балиқларни супуриб ташлайман. Ўша ҳайвонлар тасвиридаги бутларни парчалайман. Улар қаторида фосиқларни ҳам йўқ қиламан, Ер юзидаги бутун инсон зотини Илдизидан қуритиб юбораман. — Эгамизнинг каломи шудир. —
Выбор основного перевода