Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизлар юртини олаётган ўша халқлар башоратгўйлар ва фолбинларнинг гапига қулоқ соладилар. Сизларнинг бундай қилишингизга эса Эгангиз Худо рухсат бермайди. Шунда уларга ғазабимни сочаман, уларни тарк этиб, юзимни ўгираман. Улар осон олинадиган ўлжадай бўлиб қолишади, кўп кулфат ва офатлар бошларига келган куни: «Худойимиз орамизда бўлмагани учун шу кулфатлар бошимизга тушмадимикин?!» дейишади. Исроил шоҳи Охозиё Самария шаҳридаги саройининг томи панжарасидан йиқилиб, қаттиқ шикастланди. Сўнг чопарларига: “Филистларнинг Эхрон шаҳридаги худоси Баал–Забуб ёнига бориб, ундан сўранглар–чи, мен соғаярмиканман”, деб уларни жўнатди. Охоз Оссурия шоҳи Тиғлатпиласарга: “Мен сизга қарамман, қулингизман, келинг, менга ҳужум қилаётган Орам ва Исроил шоҳларининг қўлидан мени қутқаринг”, деб элчилар жўнатди. Эгамизнинг уйидаги ва шоҳ саройининг хазиналаридаги олтину кумушларни Оссурия шоҳига ҳадя қилиб юборди. Шоҳ Охоз Дамашқдан қайтгунга қадар, руҳоний Уриё, у юборганлари бўйича, айнан ўшандай қурбонгоҳ қурди. Шоҳ Дамашқдан қайтгач, янги қурбонгоҳни кўриб, унинг устида қурбонликлар келтириш учун борди. Эгамиз шундай деб айтди: “Мен хонадонимни тарк этдим, Мулк қилиб олган халқимни рад этдим. Севган халқимни душманларининг қўлига бердим.
Выбор основного перевода