Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Эгам Худо! Чироғимни ёқувчи Ўзингсан, Зулматни мен учун ёруғликка айлантирасан. Қара, Сарвари Олам — Раббий Қудратли кучи ила шохларни кесиб ташлайди, Баланд дарахтларни қирқиб ташлайди, Юксалганларини ерга уради. У болта билан кесиб ташлайди ўрмондаги чангалзорни, Қудратли Худо қулатиб юборади Лубнон дарахтларини. Эй Лубнон, оч дарвозаларингни! Садр дарахтларингни олов ёндириб ташласин. Эй сарв дарахти, дод солиб йиғлагин, Ахир, садр дарахтлари қулади. Ўша улуғвор дарахтлар вайрон бўлди. Эй Башандаги эманлар, дод солиб йиғланг, Қалин–қалин ўрмонларнинг дарахтлари Кесиб ташланди, ахир.
Выбор основного перевода